13.12.2018

Қалбим ардоғи

1-1 копия

Улкан шоир, давлат ва жамоат арбоби Эркин Воҳидовнинг асарлари шеърият ихлосмандларининг қалбидан муносиб ўрин олган. Ардоқли шоиримизнинг ҳар бир ютуғида, қувончу изтиробида елкадош бўлган мунис рафиқаси Гулчеҳрахоним Воҳидова билан бўлган суҳбат чоғида беназир инсоний фазилатлар эгаси Эркин Воҳидовнинг ёрқин сиймосини, донишманд қиёфасини қайта кўргандек бўлдик. – Гулчеҳра опа, сиз Эркин Воҳидов билан эллик уч йил бирга яшагансиз. Нафақат умр йўлдоши, ... Батафсил »

Қўқон аравада келган бахт

6-1 копия

Болалигимда дастурхон ёки лаганда еганимиздан ортиб қолган бирор таомми, нон ушоқлариними ташламоқчи бўлсам бувим: “Увол бўлади, болам”, деган гапни кўп такрорлар эди. Бу сўзнинг мағзини то улғайиб, ўзим уй-рўзғор қилгач, тушуниб етдимки, замирида халқимизга хос жами яхши сифатлар мужассам экан. Бугун она диёримизнинг қай гўшасига боқманг, юксалиш, ривожланиш. Шаҳар ва қишлоқлардаги яшаш шароити яхшиланиб, ҳамюртларимиз ҳар тонгни эртанги кунга умид, ... Батафсил »

Бойчечак (ҳикоя)

7-5 копия

Мурза ГАПАРОВ Қирғизистон Республикаси  халқ ёзувчиси  (1936-2002). Унинг “Қоракўлнинг ғозлари”, “Қора тўрғай”, “Бойчечак”, “Ойгул тоғ”, “Қишлоқча” сингари ҳикоя ва қиссалари нашр қилинган. Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. – Алло… – Бу Исоқовнинг уйими? – Ҳа. – Новқот билан гаплашинг. Новқот – туғилиб-ўсган тумани. У ёқда кўп қариндош-уруғлари яшайди: отаси, онаси, оға-инилари, амма-холалари, янгалари… ... Батафсил »

Она қалби (ҳикоя)

Мехри буви копия

– Менга қаранг, адаси, “Ҳовли оламан”, деганингиз деган. Қачон оласиз ўша ҳовлини? Қачонгача онангизнинг қош-қовоғига қараб яшайман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку, ахир. Ортиқ чидолмайман энди. Ҳаммага ўхшаб яшагим келади мениям… Хотинининг тўхтовсиз жаврашидан Толибжоннинг асаби бузилди: – Нима қил дейсан? Онамни ҳайдаб юборишимни истайсанми? – Ҳайданг деётганим йўқ. Уй олинг, чиқиб кетайлик, деяпман, –деди Саломат эрини юмшатишга уриниб. – Онам ... Батафсил »

“ТЕЛЕГРАМ”да оналар нималарни муҳокама қилишмоқда?

11111 копия

Мавзу фарзандлар ҳақида (ми?) Сарлавҳани ўқибоқ, “Яна интернет тармоқларининг танқиди бошланди”, деган ўйга бораётган бўлсангиз керак. Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида интернет хуружлари ҳақидаги кўрсатувлар, мақолалар кенг ёритилмоқда. Айрим тармоқлар ёшларимиз онгини заҳарлаб, аянчли йўлларга бошлаётгани ачинарли ҳол, албатта. Аксинча, бу тармоқлардан ақл билан фойдаланаётганлар орасида вақтини тежаб, муаммоларини тез ҳал қилаётганлар ҳам анчагина. Тилимизга “Интернетдаги гуруҳлар” атамаси анча ўрнашиб ... Батафсил »

Ботмай тур, қуёш…

5-1 копия

У дераза пардасини четга суриб, чўғдек қип-қизил уфққа термилиб қолди. Туя ўркачига ўхшаш адирлар нимқизғиш товланар, тепароқдаги бир тутамгина адашган булут ҳам пуштиранг кўринади. Қанийди, ҳув ўша гўзаллик бағрига сингиб кетса-ю, намозшомда кўксига бир қучоқ бинафша босиб қайтса… Кечаги кўрган туши ёдига тушиб, юраги алланечук орзиқиб кетди. Қир-адирда чопқиллаб кийикдек сакраб юрганмиш. Атроф кўм-кўк майсазор. Товонига тегиб турган бахмалдек ўт-ўланлардан ... Батафсил »