10.12.2018

Ўрик шарбати

Керакли масаллиқлар:mb510a9d

ўрик, шакар.

Тайёрланиши:

Ювилган ўрик мевалари мантиқасқон ликопчасига териб, буғлаб пиширилади. Юмшаган меваларнинг данаклари ажратилиб, икки қайта ғалвирдан ўтказилади. Иккинчи марта аввалгисидан кўра майдароқ тешикчали ғалвирдан фойдаланилади. 900 гр. сувга 160 гр. шакар қўшиб тайёрланган қиём сирли идишда 10-15 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнгра унга тенг миқдорда ўрик бўтқаси қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Бундай шарбатни қиш мавсуми учун олиб қўйиш ҳам мумкин.

Ўқиганлар сони: 832