10.12.2018
Домой » Саодат журнали » Бекаларга » Қиймали помидор

Қиймали помидор

Керакли масаллиқлар:photo_2017-06-06_10-08-45 копия

4 та помидор, 2 ошқошиқ зайтун, 30 гр. қовурилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ нон урвоғи, 1 дона саримсоқ бўлаги, 2 ошқошиқ кўкатлар, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, таъбга кўра туз ва майдаланган қора мурч.

Тайёрланиши:

Помидорнинг бош қисми кесилиб, ичи ўйиб олинади. Унга тўртбурчак шаклида майда тўғралган ёнғоқ, зайтун, саримсоқ, кўкатлар, нон урвоғи ва зираворлар солиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма помидор ўймасига тўлдириб солинади ва устидан ёғ қуйилади. Сўнгра бош қисмидан кесиб олинган парчаси билан ёпилади ва газ печига қўйилади. 180 даражали ҳароратда 15-20 дақиқа давомида пиширилади. Ушбу қиймали помидорни дастурхонга иссиқ газак ўрнида ёки қовурилган гўштга гарнир сифатида тортиш мумкин.

Ўқиганлар сони: 705