10.12.2018
Домой » Саодат журнали » Бекаларга » Қовун-тарвуз десерти

Қовун-тарвуз десерти

photo_2017-07-04_13-37-06

Керакли масаллиқлар:

1 дона тарвуз (2 кг.ли), 1 дона қовун (2 кг.ли), 125 гр. анор шарбати, 250 гр. кампари (цитрусли мевалар ва ўсимликлар асосида тайёрланган қизил рангли аччиқ суюқлик бўлиб, маҳсулотга табиий ранг беради), 1 боғ мелисса кўкати.

Тайёрланиши:

Тарвуз, қовун ўртасидан бўлинади ва данаклардан тозаланади. Қошиқ ёрдамида думалоқ шарчалар ўйиб олинади. Косача бўлиб қолган тарвуз ва қовуннинг таги қириб ташланади. Чуқурчага анор шарбати, кампари ва майда тўғралган мелисса кўкати солиб аралаштирилади. Тарвуз ва қовун шарчаларини солиб, 1 соатга совиткичга қўйилади. Дастурхонга тортишдан аввал шиша вазачаларга солинади.

Ўқиганлар сони: 625