10.12.2018
Домой » Журналимиз хакида

Журналимиз хакида

 «Саодат» журнали тарихи

“Саодат” журнали Ўзбекистон Республикаси  хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий адабий-бадиий  безакли нашри ҳисобланади.

Унинг илк сони 1925 йилда  “Янги йўл”, 1936 йилда “Ёрқин турмуш”, 1936 йилда “Ёрқин ҳаёт” номи билан чоп этилган. Ундаги материаллар тобора фаоллашаётган Ўзбекистон аёллари ҳаётининг кўзгусига айлана бошлади. 1941 йилда нашр тўхтаб қолди. 1950 йилда “Ўзбекистон хотин-қизлари” номи билан ўқувчиларга тақдим этилди. 1966 йилдан опа-сингилларимизнинг интилишлари, қалб истакларига ҳамоҳанг тарзда ушбу нашр – “Саодат” деб номланди.

“Саодат” миллионлаб хонадонларга кириб борди, ҳақиқий маърифат чашмасига, мухлисларнинг қадрдон маслаҳатчисига айланди.

Мустақиллик  “Саодат” га янги нафас, янги мавзулар берди. “Мустақил Ватан таянчлари”, “Тадбиркорлик калити”  “XXI аср аёли”, “Огоҳ бўлинг одамлар, “Аёл ва сиёсат”, “Маънавият бекати”, “Жаҳонга машҳур хонимлар” каби рукнлар остида таҳлилий, маърифий, танқидий руҳдаги мақолалар берила бошлади. “Илк қадам”, “Суюнчи”, “Кўнгилнинг нозик сирлари”, “Уйингизда қиз ўсяпти” каби саҳифалар ташкил этилди.

1999 йилнинг апрелида журналга илова “Гулчеҳралар” газетаси ўқувчилар қўлига тегди. Ҳозирда ҳам “Саодат” жамоаси мухлислар, ўқувчиларига содиқ, журнал анъаналарига садоқат билан ишламоқда.