10.12.2018

1-сон

Фарзандимиз “боғчага бораман” десин…

Қизим боғчасини, тарбиячи опасини жуда яхши кўради. Ҳар куни эрталаб боғчага кеч қолмаслик учун илдам ҳаракат қилади, мендан аввал тараддудланади. Яхши кайфият билан боғчага отланади. Бугун ҳам ҳар кунгидек уни гуруҳида қолдирдим.Боғча ҳовлисида одимлар эканман, она-боланинг ўзаро суҳбати эътиборимни тортди. – Конфетингни егин, янги машинани бузиб қўй­магин тағин, боғча опангнинг айтганларини қилгин, хўпми, ўғлим, — деди она. – Ойижон, ҳаммадан биринчи олиб ... Батафсил »

Эр парвариши мундоқ бўлади

Эр парвариши мундоқ бўлади

Агар кўча-кўйда Ҳабиб Саъдуллани кўрсангиз борми,  танимай қоласиз. У жудаям ўзгариб кетган. Лекин мен барибир уни танидим, чунки биз у билан минг йиллик дўст эдик.Илгари у жуда шиддатли, бақув­ват, улфатижон йигит эди. Овқат ейишни, ҳангама қилишни, аскиябозликни  ёқтирарди. Кўп пул топар ва кўп сарфлар эди. Кўриниши ҳар доим ойдек бўларди: икки юзи қип-қизил, ёноқлари ширмойнондай, одимлари шахдам эди. Энди уни ... Батафсил »

Умид ипи

Умид ипи

Гулзор деразага пешонасини тираганча, ёмғирзор бўлиб ётган боғларга қараркан, негадир ўзини шу маъюс фаслга ўхшатди. Ана, ҳувиллаган дала унинг қалби, шохларининг учидан то танасигача жимирлаб ёмғир юваётган оқ терак ўзи. Шамолларга ўзини топшириб осмонга бир учиб, бир қўниб ерга тўшалаётган япроқлар эса ҳис-туйғулари…Ўхшатиши ўзига наша қилиб, мийиғида кулиб қўйди. Ич-ичидан табиатнинг бир бўлагига айланишни истади. Кошки эди, ёмғир бўлсайди. Ерга ... Батафсил »

Эгнимиздаги ўзлигимиз

Ҳар бир халқнинг ўз миллий либоси, миллий урф одати, миллий қадриятлари бўлади. Бу миллийликлар ўша заминнинг иқлимидан, тупроғининг хосиятидан, халқининг диди,  қобилиятидан,  амалдаги санъатидан келиб чиқиб пайдо бўлади. Бизнинг ҳам бу борада дунё одамлари ҳавас қилгулик миллий либосу урфларимиз, қадриятларимиз,  ўз миллий таомларимиз, ўз спортимиз, ҳатто ўйинларимизгача бор. Мен бугун миллий либосларимиз ва уларга муносабатимиз ҳақида фикр юритмоқчиман. Келинларимиз, қизларимизнинг ... Батафсил »