10.12.2018

6-сон

Кампирлар бирлашса

расм копия

Ҳозирги аёлларни буви ёки кампиршо, деб атаб кўринг-чи, ўн газ сакраб  тушишади.  Ахир, ростданам сочи  турмакланган, оёғида баланд пошна туфли, эгнида ҳилпирасин кўйлакли қайси хотинни кампир дегингиз келади. Бошига оқ дока рўмол солган, сипо кийинган илгариги кампирлар қаёқда дейсиз.Нафақага чиқиш ҳам осон эмас экан. Худди биров назарингда,  бор, энди керак эмассан, дегандек бўлавераркан. Шундай қилиб десангиз, пенсияга чиқдим-у, қўлимни қаёққа ... Батафсил »

Фаришталар эшик очган кун

Биринчи келган  совчиларга фаришталар эшик очади, деган нақл бор. Оила бизда муқаддас саналади. Бу буюк қўрғонни барпо этиш билан боғлиқ расм-русумлар минглаб йиллардан буён такомиллашиб, элимизнинг руҳиятини ўзида акс эттирадиган маданият сифатида шаклланган. Шу жумладан, оилаларга дебоча бўладиган совчилик удуми ҳам ўзига хос ижтимоий маданият тарзида қарор топган. Лекин совчилик билан боғлиқ шундай расм-русумлар ҳам борки, улар одамни беихтиёр ўйга ... Батафсил »

Кўзига қандай қарайди?

БОЛА1 копия

Гўдак дунёга келса, севинамиз. Уни эркалаб, ҳузурланамиз. Бутун куч-қувватимиз, топган-тутганимизни уларнинг баркамол, соғлом вояга етиши учун сарф қиламиз. Лекин орамизда шундай ота-оналар ҳам борки, ҳаёт бў­латуриб, фарзандларини “Меҳ­рибонлик уйлари”га топширадилар ва ўзларининг ҳеч қандай инсонийлик қолипига сиғмайдиган бу қилмишларини турлича изоҳ­лай­дилар: – Иккинчи бор турмуш қурдим. Ўгайга термилтиргим келмади. ­Давлат мендан кўра яхшироқ боқади. – Келажакда ўғлим (ёки қизим) ҳеч кимдан кам бўлмаслигини ... Батафсил »

Оилада гўдак туғилди…

БОЛА2 копия

Яқинда жиянли бўлдим. Қизалоқ. Миттивойнинг туғуруқхонадан чиқишига зарур кийимлар хариди учун онам билан бозорга тушдик. Болалар кийимлари сотиладиган расталар оралаб юрарканмиз, овози жарангдор сотувчи аёлнинг саволи эътиборимни тортди: – Кимга кийим қараяпсиз, куёвликками, келинликками? Онам гап нимадалигини тушунолмай, хижолатомуз:– Келин ёки куёвга эмас, чақалоққа, – деди. Мен бўлсам, бу аёл адашяпти, чақалоқлар кийими сотиладиган бўлимда келин-куёвлар кийимлари нима қилади, деган фикрни хаёлимдан ўтказдим.Аёл ... Батафсил »