10.12.2018
Домой » Белгиланмаган мақолалар

Белгиланмаган мақолалар

Xiyonat o’z nomi bilan xiyonat

26-1 копия

Адабиётимизда инсоният бошига оғир кулфатларни солган Иккинчи жаҳон уруши мавзусида ёзилган яхши асарлар кўп. Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романи, Назар Эшонқулнинг “Уруш одамлари” номли қиссаси бу қирғинбарот урушнинг фожиалари ҳақида ҳикоя қилади. Ҳар иккала асарда ҳам жанггоҳлардаги  воқеалар эмас, балки, ҳақли равишда иккинчи фронт дея ном олган, кўпчиликнинг иймон-эътиқоди, ор-номуси, инсонийлигию виждони синалган жабҳа – фронт орти воқеалари тасвирланади. ... Батафсил »

Шеърият “Шуъла”си

Республика миқёсидаги ёш ижодкорларнинг “Шуъла” тўгараги ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ёш адабиёт ихлосмандлари орасидагина эмас, пойтахт адабий муҳитида ҳам ўзига хос ўринга эга эди. Адабиётимизнинг тўқсонинчи йиллар авлодига мансуб Равшан Файз, Чори Аваз, Аъзам Ўктам, Замира Эгамбердиева, Зафар Комилов, Зулфия Мўминова, Ўктам Мирзаёр, Холмуҳаммад Ҳасан, Абдумажид Азим, Фахриёр, Меҳринисо Қурбонова, Муҳаббат Йўлдошева каби ўнлаб ижодкорлар ана шу тўгаракнинг ўзагини ташкил ... Батафсил »

Байрамлар, беллашувлар, танловлар…

Фарзандларимизнинг таълим масканларидаги ҳаёти ана шундай қизиқарли тадбирлар билан янада мароқли, мазмунли кечади. Қолаверса, бундай тадбирлар уларнинг билимини янада бойитишга, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга, энг муҳими, ўзига бўлган ишончини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 272-мактаб ўқувчиларининг ҳам бугун қадрдон билим даргоҳида кечаётган жўшқин дамлари унутилмас болалик хотиралари бўлиб қолса, ажабмас. Мактабнинг фидойи устозларидан бири Дилором Мўминова 8-синф ўқувчи-қизлари орасида ўтказилган ана шундай тадбирлардан бири – “Онасига дастёр қиз” номли ... Батафсил »

Боши берк кўчадаман ёхуд Маликанинг кундалиги

4 январь. Бугун онамнинг бир дугонасига эргашиб кўп пул топиш илинжида хорижга чиқиб кетганига роппа-роса беш йил бўлди. У аввалига уйга тез-тез қўнғироқ қилиб, ҳолимиздан хабар олиб турди. Бир-икки бор пул жўнатиб, фалончи дугонамга олиб бориб беринглар, хорижга кетиш учун ундан қарзга пул олгандим, деди. Кейинчалик пул юбориш у ёқда турсин, қўнғироқ ҳам қилмай қўйди. Ўзим унга қўнғироқ қилсам, тезроқ гапир, ... Батафсил »

Поезд. Пикассо. Латур. 1968

Малика хонимнинг эри менга шундай қараш қилдики, гўё ҳам мендан қўрқар, ҳам ёлборар; шўрлик жуда кулгили бир аҳволда эди.Назоратчи аёл, кузатувчилар пастга тушсин, поезд ҳозир юради, деди.Эри Малика хонимнинг юзидан ўпди, сўнг, Москвага етиб борганинг заҳоти дарҳол менга қўнғироқ қил, қандай етиб олганингни, албатта, хабар қил, деди. Охирги гапини, қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит, дегандек алоҳида илмоқли қилиб таъкидлаб ... Батафсил »

Темурий Маликалар

Тарихий манбалардан маълумки, аёлларни эъзозлаш халқимизга хос хусусият бўлиб, шарқона қадрият даражасига кўтарилган.Ўзбек давлатчилигининг энг юксалган даври – Амир Темур ҳукмронлиги йилларида ҳам аёлларнинг мавқеи юксак бўлган. Амир Темурнинг суюкли рафиқаси ва маслаҳатгўйи Сароймулкхоним учун “Дилкушо”, Туман оғо бегим учун “Боғи Беҳишт”, Таваккал оғо бегим учун “Боғи Жаҳоноро” номли боғлар барпо этгани ҳам унинг аёлларга бўлган ҳурмати ва эҳтироми ифодасидир.Қуйида ... Батафсил »

Бор бўл, соғинч!

Ватан соғинчи, юрт соғинчи, ёр соғинчи, баҳор соғинчи… Инсонлар қалбини зийнатлайдиган, улар орасидаги меҳр, муҳаббат, оқибат, садоқат, саховат отлиғ инжа фазилатлар умрига умр қўшадиган, эзгу амаллар йўлларини узайтирадиган ажиб туйғу бу. Фарзандларимиз, набираларимизнинг юз-кўзлариданми, гап-сўзлариданми, одатлариданми, ота-онамиз, яқинларимизга ўхшаш чизгиларни қидиришимиз ҳам соғинчдандир, балки. Буюк аждодларимиз ҳаёти, ижоди, фаолиятига оид бадиий, тасвирий, саҳна асарларининг яратилиши уларнинг ибратига эҳтиёжимиз борлиги, қолаверса, ... Батафсил »

Она бахти – ватан бахти

“Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди”. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президентимиз Фармонидан ... Батафсил »

Буюк инсонларнинг ёди ҳам буюкдир

Islom Karimov

“Вақт ўтгани сари ҳамма нарса унут бўлади”, деган фикр бор. Лекин инсоният тарихида шундай шахслар бўладики, уларнинг табаррук номи ҳар бир давр, ҳар бир авлод билан янгиланади. Чунки бундай шахсларнинг ҳаёти, фаолияти, ҳатто, айтиб, ёзиб қолдирган сўзларида ҳам қайсидир замонгагина эмас, абадиятга дахлдор ибратлар бўлади. Шунинг учун ҳам орадан олти-етти аср ўтганига қарамай соҳибқирон Амир Темурнинг: “Миллатнинг дардига дармон бўлингиз”, ... Батафсил »

Зоҳирию ботини гўзал (Unutilmas siymolar)

Эркин Вохидов

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳиднинг рафиқаси Гулчеҳра Воҳидова билан суҳбатда кўнглимда анчадан буён айланиб юрган ёруғ саволларга жавоб олдим. Аёл зотини яратишда Парвардигори олам унинг руҳиятига, қонига меҳр-муҳаббату эътибор, ғамхўрликка ташналик туйғусини мўл-кўл қўшганми… ўрни келганда боласини, оиласини, Ватанини битта жони қирқтага айланиб парвариш ҳам эъзоз, баландпарвозу ҳимоя қиладиган бу хилқат қизалоқлигидан бошлаб онахонга айланганда ҳам, ширин сўзнинг, самимий ... Батафсил »