10.12.2018

Наср

Бойчечак (ҳикоя)

7-5 копия

Мурза ГАПАРОВ Қирғизистон Республикаси  халқ ёзувчиси  (1936-2002). Унинг “Қоракўлнинг ғозлари”, “Қора тўрғай”, “Бойчечак”, “Ойгул тоғ”, “Қишлоқча” сингари ҳикоя ва қиссалари нашр қилинган. Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. – Алло… – Бу Исоқовнинг уйими? – Ҳа. – Новқот билан гаплашинг. Новқот – туғилиб-ўсган тумани. У ёқда кўп қариндош-уруғлари яшайди: отаси, онаси, оға-инилари, амма-холалари, янгалари… ... Батафсил »

Она қалби (ҳикоя)

Мехри буви копия

– Менга қаранг, адаси, “Ҳовли оламан”, деганингиз деган. Қачон оласиз ўша ҳовлини? Қачонгача онангизнинг қош-қовоғига қараб яшайман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку, ахир. Ортиқ чидолмайман энди. Ҳаммага ўхшаб яшагим келади мениям… Хотинининг тўхтовсиз жаврашидан Толибжоннинг асаби бузилди: – Нима қил дейсан? Онамни ҳайдаб юборишимни истайсанми? – Ҳайданг деётганим йўқ. Уй олинг, чиқиб кетайлик, деяпман, –деди Саломат эрини юмшатишга уриниб. – Онам ... Батафсил »

Ботмай тур, қуёш…

5-1 копия

У дераза пардасини четга суриб, чўғдек қип-қизил уфққа термилиб қолди. Туя ўркачига ўхшаш адирлар нимқизғиш товланар, тепароқдаги бир тутамгина адашган булут ҳам пуштиранг кўринади. Қанийди, ҳув ўша гўзаллик бағрига сингиб кетса-ю, намозшомда кўксига бир қучоқ бинафша босиб қайтса… Кечаги кўрган туши ёдига тушиб, юраги алланечук орзиқиб кетди. Қир-адирда чопқиллаб кийикдек сакраб юрганмиш. Атроф кўм-кўк майсазор. Товонига тегиб турган бахмалдек ўт-ўланлардан ... Батафсил »

Тикансиз атиргул (ҳикоя)

1-11-1

Жўра ФОЗИЛ Неварам  Фаридахонга  бағишлайман Уруш – очарчилик йилларида отам ва онам бирин-кетин тўрт қиз ва бир ўғилларини тупроққа топширишган. Шундан юрак олдириб қўйган онам кичик ўғлига Яратгандан умр сўраб, тун-кун илтижо қилар эканлар. Оилада туғилган етти нафар фарзанддан фақатгина Яҳё акам ва мен омон қолгандик. Раҳматли отам ва онам бизни еру кўкка ишонишмасди. Сирасини айтганда, волидаи муҳтарамам чақалоқ пайтимдаёқ ... Батафсил »

Гумроҳлар

6 копия

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди. Поликлиника рўйхатхонасидан ҳужжатлар йўқолишига унинг лоқайдлиги сабаб бўлган эмиш. Аслида ҳам у ишига у ... Батафсил »

Аммамнинг ноласи

6-1 копия

(Ҳаётий ҳикоя) Қишлоғимиз хўжаликнинг қоқ ўртасида жойлашган бўлиб, уйимизнинг чап томонида пастаккина мактаб бор эди. Дадам ана шу мактабда муаллим бўлиб ишларди. Уйимиз ва мактабимиз ўртасидан бутун қишлоқни сув билан таъминлайдиган каттагина ариқ оқиб ўтарди. Болалигимда жамалаксочли дугоналарим, опаларим билан ана шу ариқ бўйида лойсувоқлар ўйнардик, қишлоқнинг эгри-бугри кўчаларини чангитиб юрардик… Ҳар гал қишлоққа келганимда болалик хотираларим хаёлимни чулғаб олади. ... Батафсил »

Яхши одамлар

6-1 копия

У дарё соҳилидаги мангу баҳор ҳукмронлик қиладиган мамлакатда қишни, қорни соғиниб, одамларга яхшилик қилиш орзусида яшарди. Юрагида эзгуликка ташналик ҳисси жуда кучли эди, шу боис Янги йил арафасида орзуларини ҳақиқатга айлантирмоқчи бўлди. Қорни оч, боши айланарди. Бандаргоҳдаги бир қаҳвахонага кирди, таомномани ўқиди, лекин буюртма беришга журъат этолмай, узоқ ўтирди. Очлик азоби устунлик қилиб қуймоқ ва қаҳва келтиришларини илтимос қилишга мажбур ... Батафсил »

Ўкинч

6-1 копия

Болалигида пучуққина, кўримсиз қизалоқ бўлган, бўй етиб ҳурлиқога айланган Лайлининг эшигидан совчилар аримай қолди. Айниқса, мактабдоши Жаҳонгир унга астойдил харидор бўлди, чоғи, кун оралатиб совчиларини юбораверди. – Менинг отарчига узатадиган қизим йўқ! – Йигит юборган совчиларга Лайлининг отаси берган узил-кесил жавоб шундай бўлди. Орадан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Тоштемир исмли йигитнинг бу эшикка қатнайвериб кавуши йиртилган онасига розилик бериб юборди… Отасининг ... Батафсил »

Дилозорлик қилманг, одамлар!

Биринчи воқеа Кўп қаватли янги уйга кўчиб келган бир неча хонадон соҳибалари бир-биримиз билан тез чиқишиб кетдик. Йўлакка Саодат исмли аёл кўчиб келди. У турмушга чиққан бўлса-да, фарзанд кўрмаганлиги сабабли эри билан ажрашиб, ота уйига қайтиб борган экан. Келин­ойилари кенг ҳовлига сиғдирмай, кунда жанжал қилаверишгани боис, акаси унга бир хонали уй олиб берибди.Қотмадан келган, ранги, қош-киприги, сочлари сариғишроқ чаққонгина бу ... Батафсил »

Қисмат (ҳикоя)

Кеч куз. Ҳаво совуқ. Шаҳар четидаги сувоқлари кўчиб тушган ғарибгина уйда соч-соқоли ўсган Бўривой увадаси чиқиб кетган кўрпа тагида инқиллаб, дағ-дағ қалтираб ётарди. Бир пайтлар унинг гулдай оиласи, меҳрибон онаси, ширингина фарзанди бор эди. Энди-чи, энди? Кимсасиз, ҳувиллаган уйда бойўғлидай бир ўзи… Бўривой ёлғиз фарзанд эди. Отасининг ўлимидан сўнг онаси Хадича хола ўғлим ўгай отанинг кўзига жавдираб қолмасин, дея бошқа ... Батафсил »