10.12.2018
Домой » Гулчеҳралар » Офтобойимга мактублар

Офтобойимга мактублар

Бир йигит ҳам бир дунё…

8-4 копия

Қадрли Офтобойим! Ўзим қиз бола бўлсам-да, кўпроқ ўғил болалар тарбияси, оилаларимизда вояга етаётган ака-укаларимиз тақдири ҳақида ўйлайвераман. Баъзан онам, Рустамдай йигитларнинг ташвиши сенга тушмай қўяқолсин, ўзингни ўйласанг-чи, деб койиб берадилар. Мен эса йигитларимиз Алпомишдек алпқомат бўлишса, биздай опа-сингилларини ҳар жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашга тайёр туришса, деб орзу қилавераман. Яқинда ўзим ҳам ана шу орзумнинг рўёбига ҳисса қўшсам-чи, деб ўйлаб қолдим. ... Батафсил »

“Дугоналарим ҳадемай тўй қилишади, мен эса…”

Офтобойим, аввалига сизга мактуб йўллашга бироз истиҳола қилдим, лекин ҳеч кимга айтмаган кўнгил дардимни сизга айтгим, сиз билан диллашгим келди. Меҳрли сўзларингиз, доно насиҳатларингиздан ярим кўнглим тўладигандек, гўё. Олий маълумотлиман, илмий даражам ҳам бор. Яқинларим мени яхши кўришади. Ҳамкасбларим малакали ходим сифатида қадрлашади. Касб, мавқе жиҳатдан омадим чопган, аммо… Ҳамон турмушга чиқмаганман. Ҳамма жойда аъло баҳо олиб юрган қиз бўлсам-да, ҳаёт ... Батафсил »

Қалбим қирғоғидан тошса…

Қадрли Офтобойим! Мен “Гулчеҳралар” газетасида Сизга ёзилган мактубларни, мактуб муаллифларига берган маслаҳатларингизни, жавобларингизни ўқиб борардим-у, лекин бир кун келиб ўзим ҳам шу саҳифага мурожаат қиламан, деб сира ўйламагандим. Мен олий маълумотли ўқитувчиман. Бугунги давр болалари учун қизиқ бўлганлиги, яна келажаги бор деб атайлаб информатика фанини танлаган эдим. Ота-онам хоҳиши билан институтни битириш арафасида оила қурдим. Бўлажак турмуш ўртоғим билан тўй ... Батафсил »

Онамга сиримни айтмайман

Аёл ўзига, ўз кўнглига ишонади. Баъзан ўзига-ўзи сирдош, маслаҳатгўй ҳам бўла олади. Аммо унинг ҳаётида шундай вазиятлар бўладики, доно, оқил маслаҳатгўйга муҳтожлик сезади. Шундай кезларда «Саодат» ва  «Гулчеҳралар»нинг кўпни кўрган кайвониси – Офтобойим сизга яқин дилдош, сирдош бўлса, ажабмас. «онамга сиримни айтмайман» Қизим 16 ёшда. Коллежда таҳсил олади. Мен барча уй-рўзғор юмушларини қизим билан биргаликда бажаришга ҳаракат қиламан. Шу тариқа ... Батафсил »