10.12.2018
Домой » Саодат журнали » Бекаларга

Бекаларга

Олчали ширинлик

413254

Керакли масаллиқлар: •   2,5 стакан ун •   6 ошқошиқ какао •   1,5 стакан шакар •   400 грамм сметана •   150 грамм сариёғ •   6 дона тухум •   1 ошқошиқ истеъмол содаси Кремига: •   1 банка қуюлтирилган сут •   300 грамм сариёғ •   1 коса данагидан тозаланган олча Тайёрланиши: Даставвал, тоғорачага тухум, сметана, 1 чойқошиқ истеъмол содаси солиб, аралаштирилади. Сўнгра шакар, ... Батафсил »

Малинали мармелад

6a5b356cfac0b71a265e1d768b1ba317

Керакли масаллиқлар: 1 кг. малина, 0,5 кг. шакар. Тайёрланиши: Қайнаб турган сувга малина солинади ва бир неча дақиқа суст оловда қайнатилади. Сўнг меваси алоҳида ажратиб олинади, шарбати сузилади. Шарбатга шакар қўшиб яна 10 дақиқа оловга қўйилади. Иссиқ ҳолида бежирим идишларга ёки турли шаклли кичик қолипларга қуйилади. Қоронғи ва салқин жойда қотирилади. Батафсил »

Қовун-тарвуз десерти

photo_2017-07-04_13-37-06

Керакли масаллиқлар: 1 дона тарвуз (2 кг.ли), 1 дона қовун (2 кг.ли), 125 гр. анор шарбати, 250 гр. кампари (цитрусли мевалар ва ўсимликлар асосида тайёрланган қизил рангли аччиқ суюқлик бўлиб, маҳсулотга табиий ранг беради), 1 боғ мелисса кўкати. Тайёрланиши: Тарвуз, қовун ўртасидан бўлинади ва данаклардан тозаланади. Қошиқ ёрдамида думалоқ шарчалар ўйиб олинади. Косача бўлиб қолган тарвуз ва қовуннинг таги қириб ... Батафсил »

Қиймали помидор

photo_2017-06-06_10-08-45 копия

Керакли масаллиқлар: 4 та помидор, 2 ошқошиқ зайтун, 30 гр. қовурилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ нон урвоғи, 1 дона саримсоқ бўлаги, 2 ошқошиқ кўкатлар, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, таъбга кўра туз ва майдаланган қора мурч. Тайёрланиши: Помидорнинг бош қисми кесилиб, ичи ўйиб олинади. Унга тўртбурчак шаклида майда тўғралган ёнғоқ, зайтун, саримсоқ, кўкатлар, нон урвоғи ва зираворлар солиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма ... Батафсил »

Ўрик шарбати

mb510a9d

Керакли масаллиқлар: ўрик, шакар. Тайёрланиши: Ювилган ўрик мевалари мантиқасқон ликопчасига териб, буғлаб пиширилади. Юмшаган меваларнинг данаклари ажратилиб, икки қайта ғалвирдан ўтказилади. Иккинчи марта аввалгисидан кўра майдароқ тешикчали ғалвирдан фойдаланилади. 900 гр. сувга 160 гр. шакар қўшиб тайёрланган қиём сирли идишда 10-15 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнгра унга тенг миқдорда ўрик бўтқаси қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Бундай шарбатни қиш мавсуми учун олиб қўйиш ҳам мумкин. Батафсил »

Шафтоли десерти

photo_2017-06-06_10-08-42 копия

Керакли масаллиқлар: 1,5 кг. шафтоли, 750 гр. ёғсиз творог, 300 гр. қуюқ қаймоқ, 3 ошқошиқ шакар, 150 гр. бодомли печенье, 50 гр. қовурилган бодом ва 350 гр. малина. Тайёрланиши: Шафтолининг пўсти артилиб, данагидан тозаланади ва бўлакларга бўлинади. Творог ўзининг сувида яхшилаб эзиб кўпиртирилади. Сўнг қаймоқ, шакар қўшилади. Бошқа идишда бодом мағзи билан майдаланган печенье бирга қўшиб аралаштирилади. Ўртача ҳажмли шиша ... Батафсил »

“Уваланувчан ҳалқа” печеньеси

koltso-pesochnoe-s-arahisom

Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғ, 130 гр. қанд упаси, 350 гр. ун, 1 дона тухум, ярим чойқошиқ ванилли эссенция ёки ярим ўрам ванилли шакар, ярим чойқошиқ туз, ярим чойқошиқ қавартма. Устига суртиш учун: 1 дона тухум сариғи, 65 гр. ерёнғоқ.     Тайёрланиши: Барча масаллиқлар – сариёғ, қанд упаси, тухум, ванилли шакар, туз, қавартма идишга солиб, миксер ёрдамида 1-2 дақиқа ... Батафсил »

Қиймали гулкарам

farshirovannaya_cvetnaya_kapusta

Керакли масаллиқлар: 1 дона гулкарам, 300 гр. мол гўшти, 1 дона пиёз, 1 дона тухум, 150 гр. майонез, кўкат, туз, саримсоқ бўлаги.     Тайёрланиши: Гулкарам тузли сувда 10 дақиқа давомида пишириб олинади. Сўнг суви сирқитилиб, совитилади. Гўшт пиёз билан бирга қиймалагичдан ўтказилади. Унга таъбга кўра туз, мурч, майда тўғралган кўкат қўшиб аралаштирилади. Гулкарамни бирон қолип ёки товага қўйиб, тўпгуллар ... Батафсил »

Ёнғоқли бақлажонлар

  Керакли масаллиқлар: 2 дона ўртача катталикдаги бақлажон, 150 гр. ёнғоқ, 1 дона саримсоқ бўлаги, таъбга кўра майонез, туз, ўсимлик ёғи. Тайёрланиши: Бақлажонлар 5-6 мм. қалинликда ҳалқа шаклида кесиб олинади. 30 дақиқа давомида тузли сувга ботириб қўйилади. Ёнғоқ мағзи блендер ёки ҳовончада майдаланади. Унга майонез ва эзғичдан ўтказилган саримсоқ қўшиб аралаштирилади. Қоришма бўтқасимон ҳолатда бўлиши керак. Хоҳишга кўра бирон кўкатни ... Батафсил »