10.12.2018
Домой » Саодат журнали » Кўнгилга ташриф

Кўнгилга ташриф

Ташриф қоғозим – Фотима…

photo_2018-06-04_20-50-32 (2) копия

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Маъсуда отажоновани излаб Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига борганимда, кўнглидаги чексиз меҳр-муҳаббат нури кўзида балқиб турган аёлни учратаман, деб ўйламагандим, тўғриси. Минг йиллик қадрдонлардек бағрига босиб кўришган актриса гримхонасига чорладилар. Ҳол-аҳвол сўрашиш асносида, Маъсуда опага зимдан термиларканман, хаёлларим олис қишлоқда қолган болалик хотираларим томон тортқилади. Қаршимдаги маъсума, чеҳраси чарақлаб турган аёл “Фотима ва Зуҳра” спектакли ... Батафсил »

Раъноларимиздан бири

IMG_3241

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно ШОДИЕВА ўзбек киносининг энг талабчан актрисаларидан бири. У бирор фильмда суратга тушишдан аввал сценарийни диққат билан ўқиб чиқади. Агар сценарий саёз ёзилган ёки жўн воқеалар асосига қурилган бўлса, бу ролни рад этади. “Энг олий ҳакам томошабин, ҳақиқий баҳони у беради”, – дейди латофатли актриса. – Раънохон, ўтган йили сиз суратга тушган “Иснод” фильмини томоша қилдик. ... Батафсил »

“Театрга келмасам бетоб бўлиб қоламан”

111111

  “Фидойилар”, “Меҳробдан чаён”, “Қўшчинор чироқлари” видеофильмлари, “Севгинатор”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Айғоқчи кампир”, “Бир ўпич баҳоси”, “Орзу ортида”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Йиғламагин”, “Қарздор”, “Чашма”, “Осмон яқин”, “Мерос” номли кинофильмлар орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса, Қўқон давлат мусиқали ва драма театрида фаолият кўрсатиб, кўплаб ёшларга устозлик қилиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Шафоат РАҲМАТУЛЛАЕВА журналимиз меҳмони. – Шафоат опа, ўтган йили ... Батафсил »

Чемпионнинг онаси

123113

Қулоққа жуда ёқимли эшитиладиган бундай таърифни ўз исмига ҳам қўшиб айтилишини хоҳламайдиган аёл бўлмаса керак, орамизда. Лекин биргина хоҳиш, истак билан муродга етиб бўлганида эди… Бундай мақомга эришишни истаган она спортчи ўғли ёки қизи билан спортнинг машаққатли йўлларида қадам-бақадам одимлаши, ғалаба нашидасини ҳам, мағлубият аламини ҳам у билан бирга тотиши, олис юртларга беллашувларга кетганида юрагига тош солиб, йўлига кўз тикиши, ... Батафсил »

Ҳақиқий актёр ролида яшайди

8-сон.cdr

Таниқли актриса, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида катта ўқитувчи сифатида узоқ йиллар фаолият олиб борган доцент Назирхон Эргашева “Чорраҳадаги уй”, “Қалдирғочлар яна қайтади” каби ўнлаб телесериаллардаги таъсирчан образлари, ўз даврида миллионлаб кулгу шинавандаларининг севимли кўрсатуви бўлган машҳур телевизион миниатюралар театрида ўйнаган ҳажвий роллари орқали мухлислари меҳрини қозонди, эл назарига тушди. Ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида талабаларга саҳна нутқи, актёрлик ... Батафсил »

Қаср қурма, кўнглини сўра…

щ

Ўзбек  Миллий  академик  драма  театри  актрисаси,  “Шуҳрат”  медали  соҳибаси,  серқирра  ижодкор  Дилноза  КУБАЕВА  театр  ҳамда  кинодаги  роллари  орқали  мухлислар  меҳрини  қозониб  келмоқда.  Кулганда  кулгусига,  йиғлаганда  кўз  ёшларининг  ҳақиқийлигига  томошабинни  ишонтира  оладиган  санъаткор  билан  фақат  актриса  сифатида  эмас,  жамиятнинг  фаол  фуқароси,  ҳаётдаги  ҳар  бир  воқеа-ҳодисага  ўз  муносабати  бор  шахс  сифатида  суҳбатлашишни  ният  қилдик. –  Дилноза,  сиз  билан  бундан  уч  йил  илгари  ... Батафсил »

“Санъат – туйғулар тарбиячиси”

photo_2017-08-16_15-20-07 копия

“Андижоним, гўзал шаҳ­рим гулларга консан…” Санобар Раҳмонова  бир пайтлар ўсмирлик даврининг беғубор нафаси билан жўшиб куйлаган бу каби дилбар қўшиқларни санъатсеварлар ҳанузгача соғиниб эслайдилар. Радиоданми, “Ойнаи жаҳон”данми янграб қолган қадрдон наволарни ширин хотиралар оғушида тинглайдилар. Бу қўшиқлар ижрочиси санъатга ошуфта қалбларга завқу шавқ улашибгина қолмай, ҳақиқий ўзбек қизининг қиёфасини яратиб, қанча-қанча қизларга ибрат бўлганди. Бугун ҳаммага бирдек  манзур бўлган, 7 ... Батафсил »

Иқболи кулган аёл

photo_2017-03-16_14-08-08

Мен  таниқли  хонанда  Юлдуз  Турдиевани  2010  йилда  ёш  истеъдодларга  “Ниҳол”  мукофотини  тантанали  топшириш  маросимида  кашф  этганман.  Балки,  унгача  ҳам  бир-икки  қўшиқларини  тинглагандирман.  Лекин  бу  чиқиши  кўнглимдан  алоҳида  жой  олган.  Унинг  саҳнада  ўзини  тутиши,  назокати,  ҳаёси  қалбимда  илиқ  таассурот  уйғотган.  Биринчи  таассурот  кўпинча  алдамчи  бўлади.  Баъзан  инсонни  яқинроқ  таниганинг  сари  ундан  узоқлаша  борасан.  Лекин  бу  санъаткор  ҳақидаги  таассуротим  кейинчалик  ҳам  ўзгармади,  ... Батафсил »

Санъат – миллат либоси

1

Саҳнада роль ўйнайдиган эмас, чин маънода яшайдиган актёрлар халқимизга худди ўз оиласи аъзосидек, яқинидек гап.  Бу фикрни забардаст санъаткорлар оиласи – Зокировлар сулоласининг қайбир давомчиси ҳақида айтсак ҳам, ўринли бўлади. Ана шу номдор сулола  вакиласи, серқирра ижоди билан халқимиз меҳрини қозонган санъаткор – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар ЗОКИРОВА билан ҳамсуҳбат бўлиб, санъаткор кўнглининг энг инжа ... Батафсил »