10.12.2018

Наср

Болакай

24-1 копия

(Ҳикоя) Зулфия Қуролбой қизи Болакай хонтахта устига мук тушганча “Алифбе” китобини ўқирди. Ташқаридан болаларнинг шовқин-сурони эшитилди. “Мактабдан келишяпти…” – ўйлади болакай ҳижжалаб ўқишдан бирзум тўхтаб. Кейин яна китобга юзланди. Лекин энди хаёли бўлинган, саҳифаларга қанчалик тикилмасин, мияси ҳеч нарсани қабул қилмаётганди. Болакай ўрнидан туриб, чироқни ўчирди, кейин бир-бир босиб дераза олдига келди. Дераза қалин дарпарда билан тўсилганди. Болакай иккиланиб турди-да, ... Батафсил »

МУНГЛИ КЎЗЛАР

11111

Кузнинг изғиринли кунларидан бири. Ёмғир шивалаб ёғар, дарахт шохларидан чирт-чирт узилаётган япроқлар замин узра пояндоз янглиғ тўшаларди. Мен совуқдан этим жунжикиб шаҳар кўчаларини кезиб уй излаб юрардим. Эрталабдан буён қанча мавзеларни кездим-у, бироқ кўнглимга ёқадиган бирор уй тополмадим. “Ичкарироқда бўлса-да, анави уйнинг балконлари каттароқ кўриняпти. Ғиштли иморат шекилли, бориб кўрай-чи”, дедим кўп қаватли уйлар оралаб борарканман. Шунда дафъатан, қалқиб кетдим-у, ... Батафсил »

МОҲИГУЛ

26-1 копия

Моҳигул кўп қаватли уй зиналаридан чиқиб бораркан, эшик очиқлигини кўриб, севиниб кетди. – Билгандай барвақтгина келибсиз-а, Баҳром ака! – деб салом бериб, яшнаб кириб борди. Баҳром ҳали кийимини ҳам алмаштирмаган, диван четига омонат чўкиб газета ўқирди. У рафиқасига кулиб қаради. – Дилбарга ўтолмадингизми, Моҳим? Бўпти, ўзим борай… – у эшик томон йўналди. Моҳигул уни тўхтатди. – Шошманг, Баҳром ака! Бормай ... Батафсил »

Туркон хотун ёхуд чингизхон тузоғига тушган малика

26-1 копия

Истеъдодли ёзувчи Шаҳодат ИСАХОНОВАнинг “Турон маликалари” туркумидаги янги романи “Туркон хотун ёхуд Чингизхон тузоғига тушган малика” деб номланади. Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги кунлари, Чингизхон босқини каби алам, тавба-тазарру, ҳайрат қоришиқ тарихий воқеаларни Султон Жалолиддин ва унинг онаси Ойчечак бегимнинг мардонавор шахсияти ёлқинлантириб, ёруғлантириб туради. Қуйида ушбу романдан бир парчани эътиборингизга ҳавола қилар эканмиз, тарихдан фақат билим, маълумотгина эмас, ибрат ҳам олиш ... Батафсил »

Тунги ташриф

22-1 копия

Cоҳиба  АБДУЛЛАЕВАнинг  “Телетушкўрсатгич”  деб  номланган  илк  фантастик  ҳикояси  1978  йил  “Фан  ва  турмуш”  журналида  эълон  қилинган  эди.  Орадан  йигирма  йил  ўтиб,  Америка  матбуоти  телетушкўрсатгич  мосламаси  ихтиро  қилингани  ҳақида  хабар  берди. Ёшларни  илмий  кашфиётларга  қизиқтирувчи  “Теримчи  робот”,  “Аскиячи  ЭҲМ”,  “Никоҳ  кўйлаги”  каби  фантастик  ҳикоялари  мухлислар  эътирофини  қозонган  адиба.  “Сирли  олам”  ва  унинг  иловаси  бўлмиш  “Қалб  кўзи”  газетасида,  шунингдек,  қатор  жамоат  ташкилотларида  ... Батафсил »

Аросат

24-1 копия

Сожида Худодан кўп бора фарзанд сўради. Лекин тақдирида битилгани шу эканми ёки катта шаҳарларга бориб, зўр шифокорларда даволанмагани учунми, оила қурганига ўн йилдан ошди ҳамки, у ҳамон тирноққа зор. Кўча-кўйда онаси ёнида пилдираб кетаётган ёш болаларни кўрганида, уларга тикилиб қолади. Гоҳида чидаб бўлмас бир истакка бўйсуниб, уларни уйига олиб кириб, ўйнатгиси келади. Бу ҳувиллаган бўм-бўш ҳовли тунлари Сожиданинг юрагига ҳадик ... Батафсил »

Ўқиган келин

222

Муниса уйғонганида ҳали тонг ёришмаган, соат миллари тўртга қараб кетаётган эди. Яна бирпасгина ухлагиси келди. Ўзи боши ёстиққа жуда кеч етган эди. Қанийди, яна қушуйқусини бўлса-да, ухлаб олса… Лекин у келин. У катта шаҳарда ўқиган бўлмасин, таниш-билишлари, ҳамкасблари нечоғлик ҳурмат қилишмасин, у бу оила учун фақатгина келин эди. Бу оилада унинг ҳурмати борми, йўқми, бунинг аҳамияти йўқ, аммо у бу ... Батафсил »

Шудрингли туйғулар

24-1 копия

Ҳикоялар Хотирлаш Шом кирди. Кун бўйи дарвозада ўтирган ҳассакашлар жойларини тарк этдилар. Шундоқ дарвозага туташ илиққина ҳужрага кирдилар.Азадор хотинларнинг йиғи-айтимлари ҳам тинди.Ҳовлига осойишталик чўкди.– Бугун чакана совуқ бўлмади-я!– Чилла, қишнинг чилласи-да! Ҳассакашлар бугунги мотамни унутгандай бўлдилар, об-ҳаводан баҳс этдилар.Хотинлар ўтирган, катта чойшаб парда қилиб тортилган пешайвонда аста гангир-гунгир овозлар эшитилди. – Моҳира, тузукроқ чой дамлаб келсанг-чи, тур! Ўртада оёқларини кўрпачага узатиб ўтирган кайвони ... Батафсил »

Чиноқ (ҳикоя)

Осмонни қуюқ қора булут қоплади. Жиззали кулчалар ёпаётган Саодат момо қишнинг изғиринида жунжикканча қўлидаги косов билан тандир чўғини обдан кавлади. Қизариб келаётган кулчаларнинг ёқимли ҳиди бутун ҳовлини тўлдириб иштаҳани қитиқларди. Тунда кўрган ғалати туши момонинг юрагини ғаш қилди.Тушида катта бургут учиб келиб келинининг қорнидаги болани чангалида кўтарганча баланд учганмиш. Ўғли Баҳром бургутни отиб ерга қулатибди. Бола тирик эмишу қулоғида бургут ... Батафсил »