10.12.2018
Домой » Саодат журнали » Бекаларга » Олчали ширинлик

Олчали ширинлик

Керакли масаллиқлар:413254

•   2,5 стакан ун
•   6 ошқошиқ какао
•   1,5 стакан шакар
•   400 грамм сметана
•   150 грамм сариёғ
•   6 дона тухум
•   1 ошқошиқ истеъмол содаси

Кремига:

•   1 банка қуюлтирилган сут
•   300 грамм сариёғ
•   1 коса данагидан тозаланган олча

Тайёрланиши: Даставвал, тоғорачага тухум, сметана, 1 чойқошиқ истеъмол содаси солиб, аралаштирилади. Сўнгра шакар, хона ҳароратида юмшатилган сариёғ, ун, какао қўшилади. Айлана шаклидаги махсус қолипда  200ºС гача қизиган газ печида паст оловда 40-45 дақиқа давомида пиширилади. Пишган ширинлигимиз совигач, узунасига тенг иккига бўлинади ва орасига крем суртилади.

Крем тайёрлаш: 300 грамм сариёғ 1 банка қуюлтирилган сут билан миксер ёрдамида  бир хил ҳолатга келгунча аралаштирилади. Сўнгра, данагидан тозаланган олчалар солинади. Ширинликнинг  юзаси крем ва буғда эритилган шоколад билан безатилади.

ЗУБАЙДА тайёрлади.

Ўқиганлар сони: 693