21.05.2019

Бойчечак (ҳикоя)

7-5 копия

Мурза ГАПАРОВ Қирғизистон Республикаси  халқ ёзувчиси  (1936-2002). Унинг “Қоракўлнинг ғозлари”, “Қора тўрғай”, “Бойчечак”, “Ойгул тоғ”, “Қишлоқча” сингари ҳикоя ва қиссалари нашр қилинган. Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. – Алло… – Бу Исоқовнинг уйими? – Ҳа. – Новқот билан гаплашинг. Новқот – туғилиб-ўсган тумани. У ёқда кўп қариндош-уруғлари яшайди: отаси, онаси, оға-инилари, амма-холалари, янгалари… ... Батафсил »

Она қалби (ҳикоя)

Мехри буви копия

– Менга қаранг, адаси, “Ҳовли оламан”, деганингиз деган. Қачон оласиз ўша ҳовлини? Қачонгача онангизнинг қош-қовоғига қараб яшайман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку, ахир. Ортиқ чидолмайман энди. Ҳаммага ўхшаб яшагим келади мениям… Хотинининг тўхтовсиз жаврашидан Толибжоннинг асаби бузилди: – Нима қил дейсан? Онамни ҳайдаб юборишимни истайсанми? – Ҳайданг деётганим йўқ. Уй олинг, чиқиб кетайлик, деяпман, –деди Саломат эрини юмшатишга уриниб. – Онам ... Батафсил »

“ТЕЛЕГРАМ”да оналар нималарни муҳокама қилишмоқда?

11111 копия

Мавзу фарзандлар ҳақида (ми?) Сарлавҳани ўқибоқ, “Яна интернет тармоқларининг танқиди бошланди”, деган ўйга бораётган бўлсангиз керак. Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида интернет хуружлари ҳақидаги кўрсатувлар, мақолалар кенг ёритилмоқда. Айрим тармоқлар ёшларимиз онгини заҳарлаб, аянчли йўлларга бошлаётгани ачинарли ҳол, албатта. Аксинча, бу тармоқлардан ақл билан фойдаланаётганлар орасида вақтини тежаб, муаммоларини тез ҳал қилаётганлар ҳам анчагина. Тилимизга “Интернетдаги гуруҳлар” атамаси анча ўрнашиб ... Батафсил »

Ботмай тур, қуёш…

5-1 копия

У дераза пардасини четга суриб, чўғдек қип-қизил уфққа термилиб қолди. Туя ўркачига ўхшаш адирлар нимқизғиш товланар, тепароқдаги бир тутамгина адашган булут ҳам пуштиранг кўринади. Қанийди, ҳув ўша гўзаллик бағрига сингиб кетса-ю, намозшомда кўксига бир қучоқ бинафша босиб қайтса… Кечаги кўрган туши ёдига тушиб, юраги алланечук орзиқиб кетди. Қир-адирда чопқиллаб кийикдек сакраб юрганмиш. Атроф кўм-кўк майсазор. Товонига тегиб турган бахмалдек ўт-ўланлардан ... Батафсил »

Агар ҳикматга бўлса илтифотинг…

1-1 копия

Миттигина Юлдузнинг орзулари бир олам эди. Бутун маҳалла, таниқли шоирлар эътироф этадиган дадаси Равшан Файзнинг китобларини тинмай варақлар, уларни ўқигани сайин қалб деб аталган мўъжизанинг илк титроқларидан бедор бўлиб борар эди. Бир куни айвонда китоб ўқиб ўтирганди, дадаси келиб қолди. “Дадажон, сиз ҳаммага дастхат ёзиб берасиз-ку, манави китобингиз менга жуда ёқди. Илтимос, дастхат ёзиб беринг”, – деди бурро тиллари билан. ... Батафсил »

Интилганга толе ёр

20180706_122349 копия

Қаҳрамонимиз Маъмура ИСЛОМОВА Сардоба туманидаги Пахтаобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бўш ётган биносида тикув цехи очиб, шу бугунги кунда ўттизга яқин аёлни иш билан таъминлаган. Суҳбатдошимиз сўзларини тинглар эканман, “Аёлнинг қирқта жони бор” деган нақлга ишонгим келди. – Болалигимда кутилмаган дард билан оғриганман. Ўн бир-ўн икки ёшгача қўлтиқтаёқда юрдим. Дадам Сорабек Холмуродов қалами ўткир журналист. Дардманд бўлиб, ногиронлик аравасига михланиб ... Батафсил »

Кўнглида тоғ бўлсин…

3-1 копия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бажарилишини таъминлаш борасида Сирдарё вилоятида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова билан суҳбатлашдик. – Вилоятда хотин-қизлар сони 406,1 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг фаровон турмуш тарзини янада яхшилаш, аёллик бахту саодатидан тўлақонли ... Батафсил »

Тикансиз атиргул (ҳикоя)

1-11-1

Жўра ФОЗИЛ Неварам  Фаридахонга  бағишлайман Уруш – очарчилик йилларида отам ва онам бирин-кетин тўрт қиз ва бир ўғилларини тупроққа топширишган. Шундан юрак олдириб қўйган онам кичик ўғлига Яратгандан умр сўраб, тун-кун илтижо қилар эканлар. Оилада туғилган етти нафар фарзанддан фақатгина Яҳё акам ва мен омон қолгандик. Раҳматли отам ва онам бизни еру кўкка ишонишмасди. Сирасини айтганда, волидаи муҳтарамам чақалоқ пайтимдаёқ ... Батафсил »

Ташриф қоғозим – Фотима…

photo_2018-06-04_20-50-32 (2) копия

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Маъсуда отажоновани излаб Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига борганимда, кўнглидаги чексиз меҳр-муҳаббат нури кўзида балқиб турган аёлни учратаман, деб ўйламагандим, тўғриси. Минг йиллик қадрдонлардек бағрига босиб кўришган актриса гримхонасига чорладилар. Ҳол-аҳвол сўрашиш асносида, Маъсуда опага зимдан термиларканман, хаёлларим олис қишлоқда қолган болалик хотираларим томон тортқилади. Қаршимдаги маъсума, чеҳраси чарақлаб турган аёл “Фотима ва Зуҳра” спектакли ... Батафсил »