21.05.2019

Ayol va siyosat МУСТАҚИЛЛИК ҲУҚУҚ ДЕМАКДИР

Суҳбатдошимиз – Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда ХЎЖАЕВА. У 1979-1985 йилларда ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институтида таҳсил олган. Асли мутахассислиги – болалар шифокори. Ўн беш йи­л мобайнида ўз соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борган. 2000-2004 йиллар оралиғида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2004-2015 йилларда эса вилоят ... Батафсил »

ЁШЛИКНИНГ ҚУДРАТИ

Болаликда оддийгина боғбон қизига ишқи тушиб қолган шаҳзоданинг совчиларига унинг қўлида ҳунари йўқлиги учун рад жавобини берган қиз ва бу оқила қизнинг ақлу заковатига тан бериб, бир йил мобайнида гиламдўзлик ҳунарини ўрганган ва боғбон қизига уйланиб, муродига етган шаҳзода ҳақида эртак ўқиганим ёдимда. Қиссадан ҳисса шуки, азалдан ота-боболаримиз инсонга зийнат бўлган ҳунарнинг қадрини баланд тутганлар, уни зарга, ҳунармандларни эса заргарга ... Батафсил »

САВАТ КЎТАРГАН АЁЛ

Бекатдаги автобусларнинг саноғи йўқ. Улар занжирдек бир-бирининг ортидан эргашиб, қайларгадир шошади. Йўловчилар эса унданда кўп. Автобусдаги ўриндиқлар ҳам, улар орасидаги йўлак ҳам аллақачон тўлган бўлса-да, ҳайдовчи рулга ўтиришга шошилмасди, йўловчилар эса уни тезроқ ҳайдашга ундашарди: – Бугун ўзи юрадими бу автобус? – Ҳай, томига ҳам одам оляпсизларми? – Сал жилинг, оёғимни эзяпсиз? – Жудаям димиқиб кетдим, нега юрақолмайди-я бу… Шу ... Батафсил »

ХАТО ҚИЛДИ, КЕЙИН-ЧИ?

Аслида бу ҳаётда ҳамма тинч-осойишта яшагиси келади. Ҳеч ким баланд-паст тўсиқларга дуч келишни ё боши деворга тегиб, пешонаси қонашини истамайди. Лекин ҳар доим ҳам инсонларнинг истаги билан унинг кечирган, кечираётган ҳаёти бир-бирига мос келавермайди. Кимдир адашади, билибми-билмайми хато қилиб қўяди. Баъзилар бундай хатолардан сўнг ўзини ўнглаб олади. Қайта қоқилмасликка, ўзини ҳам, яқинларини ҳам қийнамасликка уринади. Баъзилар эса… Умр йўллари чалкашиб ... Батафсил »

‘‘Жасорат – ҳамиша замонавий’’ танловига УНИНГ ИСМИ ОДДИЙГИНА – ЗИЛОЛА

Мен яқинда Сирдарёга қилган сафарим чоғида танишган бир муаллима аёлдан мактуб олдим. У хатини шундай­бошлабди: “… Ферузахон, синглим, мени унутмаган бўлсангиз керак. Қишлоғимизга келганингизда танишгандик. Ўшанда сизга адабиётга қизиқишимни, унча-бунча шеърлар, ҳикоялар қоралаб туришимни айтганимда: – Дилорам опа, сиз қайноқ ҳаёт бағридасиз. Биз – журналистларнинг баъзан қадами, нигоҳи ета олмаган воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Шулар ҳақида бизга ёзиб туринг, – деган ... Батафсил »

ҲАР НАРСАНИНГ ЎЗ ВАҚТИ БОР

… Катта бўлсанг, билиб оласан… … Катта бўлганингда тушунасан… … Ҳозир бошингни қотирма, ҳали кичкинасан, бироз улғай, ақлинг етиб қолади… Оилаларда бу тарздаги гаплар тез-тез қулоққа чалинади. Балки, шу гаплар, шу тарздаги муносабатлар таъсиридадир, негадир болалар  тезроқ катта бўлишга шошиладилар. Болалардаги бу истакни тушунса бўлади. Чунки уларда ўзи учун сирли оламга қизиқиш катта. Лекин ҳамма нарсанинг ўз вақтида бўлгани яхши. ... Батафсил »

КУТИШ

Ғовтий ФАРОВОН, Жазоир. – Хавотирланма, хотин. Мен, албатта, қайтаман. Бу шунчаки анг­лашилмовчилик… Уни олиб кетишди. Хотин эса ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйни йиғиштиришга тушди. Шундан сўнг аёл эрини интизорлик билан кута бошлади. Кунлар, ойлар ўтди. Биринчи қишдан чиқиш анча қийин кечди. Эри ташлаб кетган озгина пулнинг ҳам таги кўринди. Ўғлининг иштаҳаси жуда яхши эди. Аллоҳга шукурки, йигитча анча бақувват чиқди. “Ўғлимга ... Батафсил »

СОВЧИЛИК ҲАМ БИР САНЪАТ

– Қизи бор уй карвонсарой, ўргилай! Қулчиликка келдик. – Хуш келибсизлар! – Қизи бор уйнинг гули бор. Шу гул очилгунча, эгаси топилгунча хонадон эшигидан совчилар аримайди-да. – Тақдир қилган бўлса.. “Юз-кўзлари нурли, истараси иссиқ аёллар экан.  Айниқса, йигитнинг онаси жуда ақлли, мулойим бамаъни аёлга ўхшайди. Қуданг бўлса, шундай бўлса-дa! Қи­зимни шу аёлнинг ўғли билан учрашишга кўн­ди­­раман”,– хаёлидан ўтказди совчиларни кузатиб, ... Батафсил »

СЕҲРЛИ КИТОБ (ҳикоя)

‘‘Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп’’ танловига Ойдинбулоқ деган бир қишлоқда Севара исмли қиз яшар экан. Китобларни жуда яхши кўргани учун қишлоқда уни “китобсевар қиз” деб аташар экан. У доимо уй ишларида ойисига ёрдамлашар, укаларига қизиқ-қизиқ эртаклар айтиб берар, шеър ва қўшиқлар ўргатар экан. Ҳар куни қишлоқ кутубхонасидан бир нечта китоб олиб келаркан. Бугун ҳам одатига кўра кутубхонага борган ... Батафсил »