19.07.2019

Латофатли, шиддатли

4

Фарғона вилоятининг Бағдод тумани қадимдан ўзининг полвонлари билан машҳур. Бағдодлик Аҳмад полвоннинг гавда жиҳатидан ўзидан икки баробар катта бўлган  рус циркининг полвони Иван Поддубнийни даст кўтариб ерга урганлиги ҳақида аниқ тарихий маълумотлар бор. Улардан кейин Аъзам полвон, Иброҳим полвон, белбоғли кураш бўйича уч марта Ўзбекистон, беш марта Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг мутлақ чемпиони Рустам полвон, Мамазиё полвон, Фахриддин полвонлар кураш ... Батафсил »

Ёшлик ўти сўнмас ҳеч қачон

DSC02420 копия

Гулчеҳра ЖЎРАЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими   Юртим овози Карнай-сурнай созлар ичра шоҳ, Оҳангидан титрар ер, осмон. Баланд кўтар созингни, машшоқ, Рақсга тушсин юрак, ҳаяжон. Карнай-сурнай қўймайди бефарқ, Садосидан кўнглим тортар ёш. Томирларим ўйнатади завқ, Кўзларимга қалқир ширин ёш. Ёшлигимни эслатар гўё, Ёр-ёрларим қолди узоқда, Оқ ҳарирга ўранган ҳаё Жилваланди никоҳ узукда. Карнай-сурнай дилрабо бу куй- Ғалабалар, ғолиблар мадҳи. ... Батафсил »

Болакай

24-1 копия

(Ҳикоя) Зулфия Қуролбой қизи Болакай хонтахта устига мук тушганча “Алифбе” китобини ўқирди. Ташқаридан болаларнинг шовқин-сурони эшитилди. “Мактабдан келишяпти…” – ўйлади болакай ҳижжалаб ўқишдан бирзум тўхтаб. Кейин яна китобга юзланди. Лекин энди хаёли бўлинган, саҳифаларга қанчалик тикилмасин, мияси ҳеч нарсани қабул қилмаётганди. Болакай ўрнидан туриб, чироқни ўчирди, кейин бир-бир босиб дераза олдига келди. Дераза қалин дарпарда билан тўсилганди. Болакай иккиланиб турди-да, ... Батафсил »

Рамазон ойининг фазилатлари

888 копия

Рамазон ойи бошқа ойларга нисбатан фазилату устунликда бамисоли қуёшнинг бошқа сайёраларга нисбатан устунлиги кабидир. Бу ой Қуръони карим нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси, 185-оят). Восила ибн Асқаъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ... Батафсил »

АЁЛЛИК – ИМТИЁЗ, ЛЕКИН…

555 копия

Эркак киши қачон, қаердан келса, эшикдан кирибоқ фарзандларидан: – Онанг қани? – дея аёлини сўрайди. Фарзандлар ҳам уйга келибоқ, бир-бирларига: – Онам уйдамилар? – деган саволни беради. Бу савол моддий эҳтиёж – аёлнинг таом тайёрлаши, уй-рўзғор юмушларини бажаришидан ҳам кўра кўпроқ руҳий эҳтиёждан келиб чиқади. Чунки уйда аёл бўлса, она бўлса барчанинг кўнгли тўқ, хотиржам бўлади. Фақат оилада эмас, жамиятда ... Батафсил »

Тўй – маънавиятимиз кўзгуси

111 копия

    Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан халқ қабулхоналарининг мунтазам ишлаётгани, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча нуфузли ташкилотларнинг порталлари мавжудлиги, фуқаролар билан мулоқотнинг электрон шакли йўлга қўйилгани боис юртдошларимизнинг фикрлаш, шунингдек, ўз фикрларини оғзаки, ёзма тарзда баён қилиш даражаси юксалганига гувоҳ бўляпмиз.     Жумладан, март ойининг аввалида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган Олий Мажлис Сенатининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, ... Батафсил »

Гумроҳлар

6 копия

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди. Поликлиника рўйхатхонасидан ҳужжатлар йўқолишига унинг лоқайдлиги сабаб бўлган эмиш. Аслида ҳам у ишига у ... Батафсил »

Она сути бебаҳо неъмат

M

Чақалоқ дунёга келган заҳоти онасининг қорнига ётқизиб қўйилса, сирғана-сирғана она кўкрагини ўзи топиб боради, дейишади шифокорлар. Бу бир мўъжиза бўлса, она организмидан болага озуқа бўлиб ўтаётган сутнинг таркиби дунё олиму фозилларини ҳам ҳайратга солган яна бир мўъжизадир. Республика ихтисослашган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази катта илмий ходими, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Феруза ФАЙЗИЕВА билан ана шу бетимсол ... Батафсил »

УЛАР – НИҲОЛ…

8-2 копия

Мактаб, лицей, коллежлар… Спорт, санъат, фан, техника тўгараклари… Стадионлар, теннис кортлари, сузиш ҳавзалари… Бугун юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида гап кетганида, ана шу сўзлар тез-тез тилга олинади. Дарҳақиқат, яратилаётган шароитлар туфайли ёш чемпионлар, ёш лауреатлар, ёш ихтирочилар кашф этиляпти. Муваффақиятлар, ютуқлар яшармоқда. Аммо ҳамма ўсмир ёшларимиз ҳам бу беқиёс имкониятлардан тўла фойдаланяптими? Айнан шу мавзуда сўз борганида ёшлар етакчиларидан бири ... Батафсил »

Сериал кўриш билан банд аёллар нимани бой беришяпти?

Woman in living room watching television

Журналист бувижоним Санъат Маҳмудованинг бир мансураларида шундай мисралар бор: Лаъли жавоҳиру кимхобга тўймай, Яна қарз сўраганлар олди вақтимни. Бекатларда кутиб ўтган вақтим-ей, Навбатларда кутиб ўтган вақтим-ей. Йўл-йўлакай хаёлимдан ушбу сатрларни ўтказар эканман, менга ҳам илҳом кела бошлади: Сериал кўришга кетган вақтимиз, Телеграммга етган вақтимиз. Китоб ўқишга етмайди-ей, Беҳуда ишлардан ортмайди-ей… Кўнглимда ғалаён қилган бу арзларим ҳозиргина ўзим гувоҳи бўлган бир ... Батафсил »