19.07.2019

Билганимиз “Зумрад ва Қиммат”ми?..

8-1 копия

“Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан…” Болалигимизда тинглаган эртакларимиз дебочаси бўлган бу сўзлар барчамиз учун қадрли бўлиб, умримизнинг беғубор, бетакрор дамларини ёдга солади. Ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурларимиз ана шу эртаклар оламида шаклланган. Аждодларимиз “этук” деб атаган ушбу халқ оғзаки ижодиёти ҳақида илк маротаба Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида тўлиқ маълумот берилган. ... Батафсил »

Хизматга раҳмат шуми?

5-1 копия

Эрта тонгдан кўпчилигимиз ишга, ўқишга шошиламиз. Зарур юмушларимизни бажариш учун қаерларгадир ошиқамиз. Манзилга тезроқ етиб олиш мақсадида такси, йўналишли такси, автобусларга ўтирамиз. Айрим ҳайдовчилар эрталабдан қўполлик қилиб, кайфиятимизни бузишса, нолиймиз, йўловчиларни ҳурмат қилмайди, дея танқид қиламиз. Аммо йўловчи маданияти, транспортга чиқиш, тушиш одоби ҳақида ҳар доим ҳам гапиравермаймиз. Биз ҳамюртларимизнинг айнан шу мавзудаги фикрлари билан қизиқдик: кимдир ёшларни айблади, ёшлар ... Батафсил »

Икки дунё саодати

26-3 копия

Мушоҳада қилинса, оила ижтимоий, маиший муносабатларга асосланган маскангина эмас, балки инсоннинг ҳаётини изга соладиган, тақдирини белгилайдиган, турмуш зарбаларини енгиш йўлларини ўргатадиган, шу йўсин миллий қадриятларга сайқал берадиган тадқиқот институти ҳамдир. Гоҳида бу ҳаёт ҳақиқатини англаб, англамай нафақат ўз умримиз, балки яқинларимизнинг ҳам умри бесамар ўтишига сабабчи бўлиб қоламиз. Кейин эса беҳуда афсус-надоматлар чекамиз. Бу фикрлар қаршимдаги ёши етмишга яқинлашган, тортган ... Батафсил »

Раъноларимиздан бири

IMG_3241

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно ШОДИЕВА ўзбек киносининг энг талабчан актрисаларидан бири. У бирор фильмда суратга тушишдан аввал сценарийни диққат билан ўқиб чиқади. Агар сценарий саёз ёзилган ёки жўн воқеалар асосига қурилган бўлса, бу ролни рад этади. “Энг олий ҳакам томошабин, ҳақиқий баҳони у беради”, – дейди латофатли актриса. – Раънохон, ўтган йили сиз суратга тушган “Иснод” фильмини томоша қилдик. ... Батафсил »

СВЕТЛАНА – ОЙДИН ДЕГАНИ

3-3 копия

Бу маскандаги ҳар бир анжом бажарадиган вазифаси билан сизга ўзингиз яшаётган олам ичра яна бир “спорт” деб аталадиган жозибали, куч-қудратга ошно этувчи олам борлигидан сўзлайди. Бу маскандаги ҳар бир йўлак ўша бетакрор олам билан йўлларингизни туташтиради. Гап юртимиздаги барча Олимпия захиралари коллежлари, жумладан, Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи ҳақида бормоқда. Спортнинг таэквондо WTF тури билан бир неча йиллардан буён шуғулланиб келаётган, ... Батафсил »

Дардга даво излаб…

30-1 копия

Илм-фан ҳақида гап кетганда “игна билан қудуқ қазиш”, “оғир карвон” каби таърифларни ишлатамиз. Лекин бугуннинг шиддати олимларимиз фаолиятига ҳам тезкор руҳ олиб кирди. Тиббиёт, кимё, физика, бир сўз билан айтганда, барча соҳаларда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар Президентимизнинг янги инновацион ғоя ва технологияларни амалиётга имкон қадар тезроқ татбиқ этиб, яхши самараларга эришиш билан боғлиқ қўйган вазифаларини бажаришга астойдил киришдилар. Бугунги ... Батафсил »

Радя Джой Перлман ИНТЕРНЕТ “ОНАСИ”

2222

Дунёни ўзгартирган инсонлар рўйхатидан жой олган машҳур муҳандис, дастурловчи, Гарвард ва Вашингтон университетлари профессори Радя Перлман Американинг Портсмут штатида дунёга келган. Яҳудий миллатига мансуб бўлган Перлманнинг отаси радиолакатор муҳандиси, онаси дастурчи бўлган. “Олма дарахтининг тагига олма тушади”, деган мақол Перлманлар оиласига жуда мос келади. Ахборот технологиялари соҳасидаги дастурловчилар ҳақида гап кетганда, кўз ўнгимизда асосан эркаклар гавдаланади. Аммо бугунги кунда дунё ... Батафсил »

МУНГЛИ КЎЗЛАР

11111

Кузнинг изғиринли кунларидан бири. Ёмғир шивалаб ёғар, дарахт шохларидан чирт-чирт узилаётган япроқлар замин узра пояндоз янглиғ тўшаларди. Мен совуқдан этим жунжикиб шаҳар кўчаларини кезиб уй излаб юрардим. Эрталабдан буён қанча мавзеларни кездим-у, бироқ кўнглимга ёқадиган бирор уй тополмадим. “Ичкарироқда бўлса-да, анави уйнинг балконлари каттароқ кўриняпти. Ғиштли иморат шекилли, бориб кўрай-чи”, дедим кўп қаватли уйлар оралаб борарканман. Шунда дафъатан, қалқиб кетдим-у, ... Батафсил »

“Отамни соғинмай қўйдим”

16 копия

Мурувват уйларидаги болаларнинг кўзларига ҳеч боққанмисиз? Бу кўзлардаги меҳрга ташналик, адоқсиз мунгни кўриб қалбингиз озор чекканми? Бундай қисматга дучор бўлган болаларнинг аксариятини тирик етимлар дейишади. Ҳаёт, соғлом бўлатуриб, болалари билан бирга яшаш имкониятига эга бўлатуриб дилбандлари тақдирига бу тавқи лаънат тамғасини босган ота-оналарга ҳайфинг келади. Маълумотларга қараганда, чет давлатларга ишлаш учун кетган эркакларнинг эллик фоизи оиласи бағрига қайтмас экан. Яъни, ... Батафсил »

Истеъдодли бобурийзодалар

111111 копия копия

 Жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, ўзбек халқининг машҳур фарзанди – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг нисбатан қисқа, аммо кўпқиррали, сермазмун, мураккаб ҳаёти ва фаолияти давомида беқиёс тарихий ва ижодий мерос қолдирган. Бу бебаҳо хазинанинг инсон маънавиятини шакллантиришда, миллий ўзлигини англашида, шунингдек, замонавий цивилизация ривожидаги роли катта. Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк саркарда, забардаст шоир, адабиётшунос, исломшунос олим, таржимон ва яна қатор фазилатлар ... Батафсил »