10.12.2018

Бир қизга қирқ ҳунар оз

Безымянный-1

Либос – кўрк, зийнат. Либос – бирор-бир миллатнинг кийиниш услуби, маданиятига доир чизгиларни ўзида акс эттирувчи хазина. Либос – бошқа миллатларнинг маданияти, этнографияси, бу борада эришган ютуқлари билан боғлайдиган олмос камар. Бу таърифни яна узоқ давом эттириш мумкин. Халқнинг турмуш фаровонлиги ортиб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксала боргани сари унинг кийиниш маданиятига бўлган қарашлари, муносабати ҳам ўзгара боради. Шу маънода юртимизда ҳам ... Батафсил »

Аммамнинг ноласи

6-1 копия

(Ҳаётий ҳикоя) Қишлоғимиз хўжаликнинг қоқ ўртасида жойлашган бўлиб, уйимизнинг чап томонида пастаккина мактаб бор эди. Дадам ана шу мактабда муаллим бўлиб ишларди. Уйимиз ва мактабимиз ўртасидан бутун қишлоқни сув билан таъминлайдиган каттагина ариқ оқиб ўтарди. Болалигимда жамалаксочли дугоналарим, опаларим билан ана шу ариқ бўйида лойсувоқлар ўйнардик, қишлоқнинг эгри-бугри кўчаларини чангитиб юрардик… Ҳар гал қишлоққа келганимда болалик хотираларим хаёлимни чулғаб олади. ... Батафсил »

АРШ ЛАРЗАГА КЕЛМАСИН

5-1 копия

Қурилаётган ҳар бир янги оила жамиятнинг моддий ва маънавий таянчидир. Шунингдек, дарз кетаётган, ажралаётган оилалар ҳаётимизда янги муаммо, янги оғриқлар туғилишига сабаб бўлади. Кейинги пайтларда, ёшларимиз орасида ажрашиш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Ҳар бир соҳа мутахассислари ўз нуқтаи назаридан ҳаётимизнинг бу оғриқли нуқталарини таҳлил қилиб, хулосалар бермоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ҳомидбек ИШМАТБЕКОВ билан ажралишларнинг ... Батафсил »

Сени танимаган, мени ҳам билмас…

111

Журналист – элнинг кўзи, овози. Шунинг учун у ҳамиша одамлар орасида бўлади, йўл юради. Истиқлол йилларида юртимизда журналистларнинг кузатиш, ўрганиш, ёзиш имкониятларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Чин юртига навбатдаги медиатур уюштирилди. Биз – етти нафар журналистлардан иборат гуруҳ аъзолари ҳамиша дунё нигоҳида бўлган, қадим битикларда “Чин”, ... Батафсил »

Яхши одамлар

6-1 копия

У дарё соҳилидаги мангу баҳор ҳукмронлик қиладиган мамлакатда қишни, қорни соғиниб, одамларга яхшилик қилиш орзусида яшарди. Юрагида эзгуликка ташналик ҳисси жуда кучли эди, шу боис Янги йил арафасида орзуларини ҳақиқатга айлантирмоқчи бўлди. Қорни оч, боши айланарди. Бандаргоҳдаги бир қаҳвахонага кирди, таомномани ўқиди, лекин буюртма беришга журъат этолмай, узоқ ўтирди. Очлик азоби устунлик қилиб қуймоқ ва қаҳва келтиришларини илтимос қилишга мажбур ... Батафсил »

ИККИ ЖАҲОН ОВВОРАСИ…

5-1 копия

Ёшликнинг ғайрат-шижоати инсоннинг дастини узун қилади. Айниқса, севиб қолса, ўзини ҳамма ишга қодирдек сезади, қўли ойга етгудек бўлади. Аммо оила қургач, рўзғор ташвиши елкасига тушгандан кейин шашти бироз пасайиб қолади. Раҳимжон ҳам ёшликнинг учқур отида, орзулар қанотида учиб юрганида, бир қизни севиб қолди. Кўзлари чақнаб турадиган, ой юзли, ёқимтойгина Гулноз исмли бу қиз қўшни қишлоқдан бўлиб, Раҳимжон билан бир институтда ... Батафсил »

Ажрашган йигитга қиз берайми?

7 копия

“28 ёшли қизимга аёли билан ажрашган йигитлардан совчи келаяпти. Отаси қизимизни оиласи бузилган йигитларга узатишни асло хоҳламаяпти. Қайнопаларим ҳам “тенг тенги билан-да” дегандай қилишяпти. Уларга қулоқ солсам, қизимнинг ёши йил сайин улғайиб бораяпти. Қизимнинг тақдирини ўз билганимча ҳал қилай, десам, хато қилиб қўйишдан чўчияпман. Менга маслаҳат беринг?” Васила, Тошкент шаҳри. Таҳририятимизга бундай мазмундаги мактублар аҳён-аҳёнда бўлса-да, келиб туради. Шу мазмунда ... Батафсил »

Чемпионнинг онаси

123113

Қулоққа жуда ёқимли эшитиладиган бундай таърифни ўз исмига ҳам қўшиб айтилишини хоҳламайдиган аёл бўлмаса керак, орамизда. Лекин биргина хоҳиш, истак билан муродга етиб бўлганида эди… Бундай мақомга эришишни истаган она спортчи ўғли ёки қизи билан спортнинг машаққатли йўлларида қадам-бақадам одимлаши, ғалаба нашидасини ҳам, мағлубият аламини ҳам у билан бирга тотиши, олис юртларга беллашувларга кетганида юрагига тош солиб, йўлига кўз тикиши, ... Батафсил »

Инсон қадри юксалмоқда

2-3 копия

Президентимиз  Шавкат  Мирзиёевнинг  2017  йил  22  декабрь  куни  Олий  Мажлисга  қилган  Мурожаатномасини  биз  ўқитувчилар  ҳам  бир  жуфт  кўз,  бир  юрак  бўлиб  тингладик.  Маърузада  халқимиз  ҳаётига  оид,  бугуни,  эртасига  дахлдор  шу  қадар  муҳим  масалалар  ўртага  ташландики,  биз  уни  такрор-такрор  ўқиб,  ён  дафтарларимизга  кўчирмалар  оляпмиз,  оиламиз,  ўқувчиларимиз  даврасида  ундаги  фикрларни  муҳокама  қиляпмиз,  ўзимизга  тегишли  вазифалар  белгилаяпмиз.Маълумки,  Оролбўйи  аҳолиси  денгиз  сувининг  қуриши  оқибатида ... Батафсил »

ПАНКРЕАТИТ

30 копия

“Кейинги пайтларда кўп кекирадиган бўлиб қолдим. Қорним тез-тез дам бўлади. Бу ҳолатим ўт пуфагим билан боғлиқ бўлса керак, деб ўйлаб, ўз ҳолимча сафро ҳайдовчи дамламалар ичиб юрдим. Кейин чап қовурғам остида ўқтин-ўқтин оғриқ сезила бошлади. Юрагим оғриқ бераётган бўлса керак, деб юрак етишмовчилигига қарши дорилар истеъмол қилдим. Лекин оғриқ кучайса кучайдики, пасаймади. – Панкреатит бўлсангиз керак, белгилари шу касалликка ўхшаяпти, ... Батафсил »