16.06.2019
Домой » Гулчеҳралар 2014 сонлари » 6-сон » Кўзига қандай қарайди?

Кўзига қандай қарайди?

Гўдак дунёга келса, севинамиз. Уни эркалаб, ҳузурланамиз. Бутун куч-қувватимиз, топган-тутганимизни уларнинг баркамол, соғлом вояга етиши учун сарф қиламиз. Лекин орамизда шундай ота-оналар ҳам борки, ҳаёт бў­латуриб, фарзандларини “Меҳ­рибонлик уйлари”га топширадилар ва ўзларининг ҳеч қандай инсонийлик қолипига сиғмайдиган бу қилмишларини турлича изоҳ­лай­дилар: – Иккинчи бор турмуш қурдим. Ўгайга термилтиргим келмади. ­Давлат мендан кўра яхшироқ боқади. – Келажакда ўғлим (ёки қизим) ҳеч кимдан кам бўлмаслигини истайман. Шунинг учун куч-қувватим борида кўпроқ пул ишлагани чет элга кетяпман. Кўнглимдагидек маблағ тўпласам, қайтиб келиб боламни оламан… Тўғри, давлатимиз меҳрибон, болажон. Ҳеч бир гўдак, айниқса, ота-она меҳридан мосуво болалар қаровсиз қолмайди. Ўқийди, тарбия олади. Лекин унинг “ойижон”, “адажон” деган соғинчли сўзлари қамалган кўнглининг жароҳати учун ким жавоб беради. Қайси бойлик тўлдиради бу кўнгил жарликларини? Ота-онаси бевақт дунёдан ўтган ёки ногиронлиги туфайли кичкинтойга паноҳ бўла олмайдиган кишиларга-ку, узрлидир. Лекин соғлом ота-оналарнинг ўз зурриётларини “Меҳрибонлик уйлари”га топширишлари маънавий фожиадек туюлади. Бундай фожиадан асранинг, одамлар!

Сайёра САРВАРБЕК қизи, Олтинкўл тумани

ТАҲРИРИЯТДАН:

Ҳикмат излаганга ҳикматдир, иллат излаганга иллатдир дунё, ­дейди доно халқимиз. Азиз опа-сингиллар, келинг, қадим анъаналаримиздан ҳикмат ­излаб яшайлик! Мақолалар юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз.

Ўқиганлар сони: 613